Ўлим тўсатдан келади. Бу яқинлар учун энг оғир синовдир. Агар фожиа уйдан ёки тарихий ватандан узоқда юз берган бўлса, марҳумнинг яқинлари уни у билан унинг дўстлари ва танишлари хайрлаша оладиган мамлакат ёки шаҳарга олиб келишлари керак.

Кўплаб мамлакатларда жасадни Она Ватанда дафн этиш одати мавжуд. Бу марҳумни, агар у доимий равишда бошқа мамлакатда яшаган бўлса ҳам, Ватанига юбориш керак деганидир. Бундай ҳолат учун самолёт керак, чунки жасадни узоқ муддат ташиш мумкин эмас.

200 Юк

Махсус ҳаво кемаси беморни бир шаҳардан бошқасига ташилганда ҳам, бемор эмас унинг жасадини ташилганда ҳам бирдек муҳим.  Марҳумни дафн ерига авиация ёрдамида ташишда қўлланилувчи кодли белги мавжуд бўлиб, у “200 юк” деб аталади.

 

Марҳумни узоқ бўлмаган масофага ташиш автомобил орқали амалга оширилиши мумкин, лекин гап бошқа мамлакатга олиб бориш ҳақида кетганда самолёт талаб этилади. AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси жасадни узоқ масофага элтиб қўйишга ёрдам беради. Бу бир қанча йўллар билан амалга оширилиши мумкин:

  • махсус юк самолётида,
  • оддий йўловчи самолётининг юк ташиш қисмида,
  • ижарага олинган хусусий ёки тиббий самолётда,
  • транспортнинг бир неча турлари ёрдамида етказиб бериш (самолёт+вертолёт)

Агар сиз ноқулай шароитга тушиб қолган бўлсангиз, AVIAV TM (Cofrance SARL)га “тезкор алоқа” орқали мурожаат қилинг ёки ушбу сайтда ариза қолдиринг. Сиз барча саволларга жавоб, ёрдам ва кўмак оласиз.

Авиаташиш қандай амалга оширилади.

  1. Кўпгина ҳолларда марҳумнинг жасадини унинг Ватанига юбориш учун 200 юк авиаташуви керак бўлади. Турли идораларга тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатларни AVIAV TM (Cofrance SARL) ходимлари тўплайдилар.
  1. Марҳумни балзамлаш, рухдан тайёрланган тобут, дафн либоси ва марҳумнинг эътиқодига мувофиқ атрибутлар керак бўлади. Тобут қалайланади, бу шунингдек, агар тобут ичида ҳокли кўзача бўлса ҳам амалга оширилади.
  1. Шундан сўнг жасад аэропортга олиб борилади. Агар гап оддий авиарейс ҳақида кетса, аэропортга парвоздан 6 соат аввал етиб келиш керак бўлади. Марҳумнинг яқинлари агар самолёт йўловчи самолёти бўлса, айнан ўша рейс билан учишлари керак. Аэропортга етиб келгач юк терминалида тобутни олиш учун камида икки-уч соат кутиш керак бўлади.
  1. Яхшиси ва ҳотиржам бўлиш учун марҳумни ташиш учун хусусий самолётни ижарага олишлик афзал. Бу марҳумни бошқа мамлакатдан транспортда ташиш амалга оширилаётган ҳаво кемаси бўлиши ёки тобут учун жойга эга оддий бизнес-жет бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳолда жасадни олган пайтдан самолётнинг парвози бошлагунга қадар уч соатдан кўп вақт ўтмайди.
  1. Аэропортда барча ҳужжатлар диққатлик билан текширилади. Етиб келиш нуқтасида жасад қабул қилингач микроавтобусга ёки махсус лимузин-катафалкга кўчирилади ва охирги нуқтага – уйга ёки маросим маконига йўл олади, у ерда марҳумнинг яқинлари у билан хайрлашишлари ва унинг эътиқодига кўра дафн этишлари мумкин.

Қайси вариантни танлашингиздан қатъий назар, AVIAV TM (Cofrance SARL) авиаташишни ташкиллаштиришга кўмак беради.

Қандай ҳужжатлар керак

Бошқа мамлакатга марҳумнинг жасадини олиб бориш учун қуйидагилар керак:

  • божхона декларацияси,
  • 200 юк учун транспорт юкхати,
  • қалайланганлик ва тақиқланган ашёларнинг мавжуд эмалиги ҳақида маълумотнома,
  • СЭС маълумотномаси,
  • бальзамлаш ҳақида маълумотнома,
  • Консуллик ёки элчихонанинг (агар талаб этилса) жасадни олиб кетишга рухсати.

AVIAV TM (Cofrance SARL) қандай ёрдам кўрсата олади

  1. Россия, АҚШ, Франция ёки Жазоирдан 200 юк авиаташуви ҳар доим ҳужжатларни тўғри тузиш билан боғлиқ мураккабликларга эга. AVIAV TM (Cofrance SARL) компаниясида бюрократик жараёнларни ўз зиммаларига олувчи тажрибали юристлар ишлайдилар.
  1. Биз бутун дунё бўйлаб ишлаймиз ва жасадларни дафн этиш учун турли мамлакатларда ташиш тажрибасига эгамиз, шунинг учун биз амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатлар тартибини яхши биламиз ва ушбу жараённи энг қисқа муддатларга қисқартирамиз. Аянчли хабар олганингиздан сўнг бир қанча соатлар ўтмай барча ҳужжатлар тайёр бўлади ва рейс “тайёр ҳолда” ташкиллаштирилади.
  1. Бу ишда энг муҳими тезкорликдир. Шунингдек, аэропортда қийинчиликлар ва ортиқча саволлар юзага келмаслиги учун жасадни сақлаш ва ташиш шартларига қатъий риоя этиш талаб этилади. Марҳумнинг яқинлари бу каби маълумотга эга эмаслар ва бу каби қийин пайтда расмиятчиликлар ҳақида ўйлай олмайдилар, шунинг учун ташишни ташкиллаштиришни AVIAV TM (Cofrance SARL) мутахассисларига топшириш лозим.
  1. Бизнинг компаниямиз ёрдамида 200 юк авиаташувини шундай ташкил этилганки, марҳумнинг яқинларига ҳеч нарса ҳақида хавотирланиш керак бўлмайди. Уларга яқин кишиларини охирги манзилга хотиржамлик билан муносиб кузатиш имконияти берилади. Хусусий самолётда бегоналарсиз бутун оила билан парвоз этиш, хулқ-атвор қоидаларига риоя этиш ҳақида ўйламай марҳум ҳақида гаплашиш, қайғуриш, марҳум ҳаётидан муҳим ва таъсирли лаҳзаларни биргаликда эслаш мумкин.

Бизнинг компаниямиз хизматлари мажмуаси

  • Марҳумнинг жасадини унинг эътиқодига мувофиқ дафн этишга тайёрлаймиз,
  • Дафн этишга зарур кийим ва буюмларни харид қиламиз,
  • Рухдан тайёрланган тобутни қалайлаймиз,
  • Ҳужжатлар пакетини тайёрлаймиз,
  • Жасадни самолётгача маросимлар учун махсус автомобилда етказамиз,
  • Божхона тартиботларини ўтамиз,
  • Бортга юклашни юклашни назорат қиламиз,
  • Ҳамроҳлик қилувчи мтахассисларни тақдим этамиз, улар кутиб оладилар, кузатиб қўядилар ва ҳаммасини тушунтирадилар.
  • Рухдан тайёрланган тобутнинг қалайини очамиз ва тобутни утилизация қиламиз,
  • Ҳамроҳлар учун визалар ва суғурталарни расмийлаштирамиз,
  • Зарур бўлганда марҳумнинг яқинлари учун меҳмонхона бронлаймиз, уларнинг таомланишлари ҳақида ғамхўрлик қиламиз.
  • Етиб келиш жойида дафн жараёнини ташкиллаштиришга кўмаклашамиз,
  • Бошқа масалаларни ҳал этамиз.

Жасаднинг авиаташувига қандай буюртма берилади

Биз мураккаб вазиятда яқинлар учун бир нарса дейиш ёки амалга ошириш қийинлигини тушунамиз.

Контактларингизни сайтда қолдиринг халос.

Сиз қўнғироқ қиладилар ва қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида айтадилар. Биз барча нюансларни ўз зиммамизга оламиз. Зарур бўлганда сизга психолог ёрдами тақдим этилади.

Парвозлар ҳудуди

AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси дунёнинг 117 давлатларида ўз ваколатхоналига эга: булар Европа, Осиё, Шимолий ва Жанубий Америка, Австралия ва Океания давлатларидир. Ташкилотчилар учун 200 юк авиаташуви Москваданми, Токиоданми, Торонтоданми ёки Дакарданми амалга оширилаётганлигининг аҳамияти йўқ.

Биз исталган йўналишда авиарейсни ташкиллаштирамиз, ҳатто бориш қийин бўлган ва кичик аҳоли пункларига ҳам. Зарур бўлганда вертолёт ва автомобилларни жалб этамиз. AVIAV TM (Cofrance SARL) – кўпмиллатли жамоа бўлиб, биз учун тил билан боғлиқ тўсиқлар ва чегараларни кесиб ўтиш билан боғлиқ қийинчиликлар мавжуд эмас.  Бизнинг ихтиёримизда барча мақсадларга мўлжалланган 100 минг самолёт мавжуд бўлиб, биз ҳар доим ёрдам кўрсатишга тайёрмиз.

Авиаташишнинг баҳоси

200 юкнинг авиаташуви баҳоси қанчалиги ҳақидаги саволга жавобни  AVIAV TM (Cofrance SARL) га мурожаат этиб билишингиз мумкин. Баҳо индивидуал ҳисобланади ва қуйидагиларга боғлиқ:

  • йўналиш,
  • ташишнинг тури,
  • ҳаво кемасининг тури,
  • қўшимча хизматларга буюртма бериш,
  • ҳамроҳлик қилувчилар сони,
  • қийинчиликлар юзага келиши ва уларни ҳал этиш эҳтимоли,

Ҳаттоки марҳумнинг жасади олиб кетилаётганда ҳам авиация идоралари қонунчиликнинг барча нозик жиҳатларига риоя этишга мажбурдирлар. Шунинг учун баҳсли вазиятларнинг юзага келиши энг ноқулай вазиятда бўлиши мумкин. Кўнгилсизликлар юзага келмаслиги учун барча расмиятчилик ишлари ва 200 юкни мутахассисларга топшириш афзал. Авиаташиш баҳоси AVIAV TM (Cofrance SARL) менежери томонидан биринчи мурожаатнинг ўзида маълум қилинади.

Нима учун бизга ишониш мумкин

  • AVIAV TM (Cofrance SARL) ишбилармонлик авиациясида 10 йилдан ортиқ ишлайди.
  • Биз 745 авиакомпаниялари билан ҳамкорлик қиламиз ва 100 мингдан ортиқ ҳаво кемалари моделлари базасидан фойдаланиш имкониятига эгамиз.
  • Биз 200 юк авиаташиши билан 10 йил давомида шуғулланамиз.
  • Бизнинг штатимиздаги авиация ва божхона юристларимиз зарур расмиятчиликларни ҳал этишга ёрдам берадилар.
  • Биз рейсларга ўзимизнинг баҳоларимизни қўямиз – бизнинг компания брокерлик компаниясидир.
  • Қўшимча хизматларни пасайтирилган нархларда тақдим этамиз.
  • Биз қуйидагиларга кафолат берамиз:
    •  тезкорлик,
    •  молиявий ҳисобот,
    •  марҳумнинг яқинларига ҳушмуомалалик,
    •  жасадга ҳурмат билан муносабат,
    •  қатъий сирлилик,
  • Элтиб қўйиш босқичларини ўз зиммамизга оламиз.
  • Бировнинг қайғусига тушуниш билан муносабатдамиз.
  • Психолог ёрдамини тақдим этамиз.

Бизнинг сайтда ариза қолдиринг ёки AVIAV TM (Cofrance SARL) га тезкор алоқа орқали мурожаат қилинг. Биз саволларингизга жавоб берамиз ва қийин вазиятда ёрдам берамиз.